
Жамият
Биринчи хонимлар Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди
Биринчи хоним Зироат Мирзиёева Самарқанддаги саммитда иштирок этаётган биринчи хонимлар ва юқори мартабали меҳмонлар билан биргаликда Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

Биринчи хоним Зироат Мирзиёева Самарқанддаги саммитда иштирок этаётган биринчи хонимлар ва юқори мартабали меҳмонлар билан биргаликда Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

Мажмуанинг умумий майдони 45 гектар бўлиб, Пайариқ туманида жойлашган. Қайта бунёд этилган улкан минора ва масжид гумбазлари ҳайбат бағишлайди.

Давлат раҳбари мақбарани зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.